Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








"Ўзмиллийбанк" Sof.uz'да эълон қилинган мақолага расмий муносабат билдирди
28.07.2022 12:53,  
276

2022 йилнинг 26 июль санасида "sof.uz"да "Ўзмиллийбанк" ўзи тузган шартномага ўзи амал қилмаяпти" деб номланган мақола эълон қилинган эди. Ушбу мақолага "Ўзмиллийбанк" акциядорлик жамияти ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.

Расмий муносабатда айтилишича, "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги "Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5886-сон Фармони 4-бандига асосан - Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда, Молия вазирлиги томонидан ажратилган маблағлар ва тижорат банкларининг ипотека кредитлари бўйича фоизлар мутаносиб равишда камайиши, оширилган тақдирда эса ўзгаришсиз қолиши белгиланган.

Мазкур фармон талабларидан келиб чиқиб, ипотека кредити шартномаси бандларида ипотека кредити фоизлари батафсил кўрсатиб ўтилган. Шу сабабли, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси 2022 йил

18 март санасида 14 фоиздан 17 фоизга оширилганда, банкимиз томонидан ипотека кредитларининг фоизлари ўзгаришсиз қолдирилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги "Марказлашган манбалар ҳисобидан ипотека ва таълим кредитлари учун ажратиладиган маблағлар бўйича фоиз ставкаларини белгилаш тўғрисида"ги ПҚ-199-сонли қарори 2-бандида Молия вазирлиги томонидан ажратилган ресурс маблағлари ҳамда тижорат банкларининг ипотека ва таълим кредитлари бўйича фоиз ставкаларини мутаносиб равишда камайтириш механизми Марказий банкнинг асосий ставкаси 14 фоиздан пасайганда қўлланилиши белгиланган.

Ушбу мурожаат бўйича "СберкассаУз" Телеграм каналига ахборот берилганлигини ҳамда мурожаат ўз вақтида ўрганилганлиги, мазкур мурожаатчи асосий ставка 14 фоиз бўлган пайтда кредит олинганлиги боис, асосий ставка 14 фоиздан пасайтирилган тақдирдагина ипотека кредити бўйича фоиз ставкаси пасайиши ҳақида тушунтириш берилганлиги тўғрисида мақола остида изоҳ келтирилганлигини маълум қиламиз», дейилади муносабатда.

Олдинроқ, «Ўзмиллийбанк» ўзи тузган шартномага ўзи амал қилмаяпти» номли мақола эълон қилган эдик.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан