Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзсаноатқурилишбанк” евробонд чиқаришга тайёргарлик кўрмоқда
18.11.2019 18:41,  
249

“Ўзсаноатқурилишбанк” доллардаги евробонд чиқариш учун road show ўтказмоқда. Бу ҳақда Cbonds.ru нашрига таяниб, spot.uz хабар бермоқда.

Бондлар 5 йилга мўлжаллаб чиқарилмоқда. Потенциал инвесторлар билан учрашувлар 18 – 20 ноябр кунлари Цюрих, Франкфурт ва Лондонда ўтказилиши режалаштирилган. SQBнинг бондларини Қўшма штатларнинг Citi, JPMorgan ҳамда Германиянинг Commerzbank ва Райффайзенбанклари Лондон биржасига жойлаштиради.

Мутахассис ушбу жараёнга қуйидагича муносабат билдирди: “Ўзбекистон 5 йиллик Евробондларни нисбатан жуда баланд 4,75% дан жойлаштирган. Чунки бизга берилган суверен рейтинг билан бондларимиз "junk" (спекулятив) тоифасини олган. Банкларимиз евробондларини бундан хам юқори ставкада жойлаштиришга тўғри келади”.

Бундан ташқари, даромадлилиги 5,375% бўлган 10 йиллик эвробондларимиз ҳам ҳозир 110 доллардан сотилмоқда, уларнинг даромадлилиги эса 4%гача тушиб кетган.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг нефт-газ давлат консерни “Ўзбекнефтегаз” ҳам келгуси йилда қиймати 1 млрд. доллар бўлган евробонд чиқаришини маълум қилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан