Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








​Пандемия чекинмоқда: Дунёда касалланиш кўрсаткичлари 30 фоизга пасайди
21.02.2022 14:36,  
53

Ўтган ҳафтада дунё бўйича 13,7 миллионга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу, 7 — 13 февраль саналари оралиғида қайд этилган касалланиш ҳолатларига нисбатан 30 фоиз кам кўрсаткичдир. 

Сўнгги етти кунда COVID-19 ташхиси қўйилган энг кўп бемор Россияда рўйхатга олинган — 1,2 миллион нафар. Шунга қарамай, мутахассислар бу ерда аввалги ҳафтага нисбатан бироз пасайиш кузатилганини таъкидлашмоқда. 

Иккинчи ўринни 1,1 миллионга яқин кўрсаткич билан Германия банд этди. Бу давлатда ҳам касалланишлар сони 10 фоиз камайган.

Бразилия эса учинчи ўринда — мамлакатда 770 мингдан одам коронавирусни юқтирган. Пасайиш миқдори аввалги ҳафтага қиёслаганда деярли 50 минг кишини ташкил этган. 

Тўртинчи ўринни 630 мингга яқин ҳолат билан АҚШ эгаллади. Мамлакатда ҳозир кунига ўрта ҳисобда 115 мингга яқин беморда инфекция аниқланмоқда. 

Осиёда энг кўп касалланиш кўрсаткичлари Япония ҳиссасига тўғри келяпти. Ушбу давлатда кунига 90-100 минг атрофида янги ҳолатлар рўйхатга олинмоқда. 

Ҳиндистонда эса аксинча, касалланишлар сони бир ҳафта ичида икки баравар камайди. Айни пайтда бу ерда кунига 30 мингга яқин беморда COVID-19 инфекцияcи аниқланяпти.

Европада кунлик ҳолатлар Нидерландия ва Италияда 50 мингдан ошади, Буюк Британияда 40 мингга яқин. Аммо бу ўтган йилнинг ноябрь ойидан бери қайд этилган энг паст кўрсаткичдир.

Бельгия ва Польшада касалланишлар ҳафта давомида икки, Испания, Чехия ва Руминияда бир ярим баравар, Португалия ва Украинада эса учдан бирига камайди.

Лотин Америкасида пасайиш динамикаси минтақанинг деярли барча мамлакатларига тааллуқли. Масалан, ўтган ҳафта давомида Мексикада кунига ўртача 20 минг, Аргентинада эса қарийб 12 минг бемор коронавирусга чалинган. 

Дунёда COVID-19дан ўлим кўрсаткичлари ҳам аввалги ҳафтага нисбатан 15 мингтага камайиб, ҳаётдан кўз юмганлар сони 61 минг нафарни ташкил этди. Шундан катта қисми АҚШда қайд этилди —12 минг нафар. 

Иккинчи ўринда — Бразилия. Мамлакатда ҳафта давомида 5,3 мингдан зиёд бемор хасталикдан вафот этди. Россияда эса бу кўрсаткич 5,25 минг нафарни ташкил этди. 

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан