Пандемия пайтида қўлқоп ишлаб чиқарувчи компания нархи 1000% га ўсди

Пандемия пайтида қўлқоп ишлаб чиқарувчи компания нархи 1000% га ўсди

Малайзиянинг учта латекс қўлқоп ишлаб чиқарувчисининг капиталлашуви 2020 йил бошидан буён 26 миллиард долларга ўсди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар бермоқда.

Компания акциялари COVID-19 эпидемияси пайтида қўлқопларга талабнинг кескин ортиши туфайли ўсиб бормоқда.

2020 йилда Supermax Corp. ширкати акциялари 1000% га, Top Glove Corp. баҳоси 389% га, Kossan Rubber нархи эса 230% га кўтарилди. Bloomberg'нинг таъкидлашича, бу Малайзия бозори учун мисли кўрилмаган ўсишдир.

"Қўлқоп ишлаб чиқарувчиларнинг ўсиши Tesla компаниясининг қимматлашувига ўхшайди, аммо бу секторнинг даромадлари Tesla'га қараганда кўпроқ ишончга эга", деди Northcape Capital Ltd. фонд менежери Росс Камерон. Шунингдек, у келгуси йилда қўлқоп ишлаб чиқарувчиларнинг даромадлари 100% дан кўпроқ ўсишини кутаётганини қўшимча қилди.