Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Пандемия шароитида такси ва лифтдан фойдаланиш қанчалик хавфли?
4.08.2020 12:13,  
192

Кеча АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда муҳим саволларга жавоб қайтарилди:

Савол: Биз кўп қаватли бинода яшаймиз, лифтдан кунига барча хонадон фойдаланилади. Қўшнилардан бирида касаллик аниқланса, улар ҳам лифтдан фойдаланишади, биз шунда лифтдан фойдаланмаслигимиз керакми?

Жавоб: Вирусни турли хил сатҳларда ва ҳаво зарраларида 2-3 соатдан 8-12 соатгача сақланиб туриши тўғрисида тасдиқланган маълумотлар мавжуд.

Лифтларда доимий тозалов ишларини олиб бориш, турли юзаларни, тутқичларни хлор таркибли эритмаларда ишлов бериш керак.

Лифтлардан фойдаланиш керак бўлиб қолган вақтларда, ўзини ўзи ҳимоялаш мақсадида ҳар бир фуқародан имкон қадар ортиқча юзаларга қўл теккизмаслик, уйга қайтганда аввал қўлларни совунлаб яхшилаб ювиш ёки антисептик воситалар билан ишлов бериш талаб этилади.

Савол: Такси хизмати қанчалик хавфсиз?

Жавоб: Хавфсизликни таъминлаш мақсадида такси билан шуғулланувчилар учун махсус талаблар мавжуд.

- ҳайдовчи ва йўловчини касаллик юқтиришидан ҳимоялаш мақсадида шаффоф пластик ёки плёнка билан автомашина салонини иккига ажратиш;

- йўловчилар машинани орқа салонига ўтиришгани мақсадга мувофиқдир, бу билан маълум масофаланиш имконияти яратилади;

- ниқобларни тақиш талабларига риоя қилган ҳолда йўловчи ва ҳайдовчи ниқобларда бўлишлари керак;

- шунингдек, автомашина ҳайдовчиси доимий равишда антисептик воситалардан фойдаланиши зарур.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан