Пандемия туфайли қарийб 10 млн бола мактабга қайтмаслиги мумкин

Пандемия туфайли қарийб 10 млн бола мактабга қайтмаслиги мумкин

Фото: Twitter/ Afghanistan5

Коронавирус пандемияси 9,7 миллион болани ҳеч қачон мактабга қайтмаслигига сабаб бўладиган "таълимдаги фавқулодда ҳолат" ни юзага келтирмоқда. Бу ҳақда "Болаларни асранг" инсон ҳуқуқлари гуруҳининг сўнгги тадқиқотларида хабар берилди. 

"Энг камбағал ва чекланган имкониятли одамларга энг оғир зарба берилади", дейилади ҳисоботда.

Фақатгина апрел ойида 1,6 миллиарддан ортиқ ўқувчилар мактабдан чиқиб кетишди ва "инсоният тарихида биринчи марта бутун авлод анъанавий таълимдан узилди".

Пандемиядан олдин ҳам мактаб ёшидаги 258 миллион бола таълимга жалб қилинмаган эди.