Марказий банк 2020 йилнинг I ярим йиллик якунлари бўйича "Ўзбекистон Республикаси тўлов баланси, халқаро инвестицион позицияси ва ташқи қарзи" нашри тақдим этди.
Ўзбекистон ташқи қарзининг умумий ҳажми 2020 йил бошидан 12,7% га ёки 3,1 млрд. долларга ошган ҳолда, 2020 йил 1 июль ҳолатига 27,6 млрд. долларни ташкил қилди.
Давлат ташқи қарзи 17,5 млрд. долларни ташкил қилмоқда. 2020 йилнинг январь-июн ойларида ҳукумат $1,7 млрд. кредит олган.
Хусусий ташқи қарз эса жами қарзнинг 37% ини ташкил этиб, $10,1 млрдга етган. Сектордаги энг йирик қарз банк ($4,6 млрд), нефт-газ ва энергетика ($4,4 млрд) соҳаларига йўналтирилган.
Қарзларнинг 73,5% и 10 йилдан ортиқ муддат ичида қайтарилиши керак.
Ўрганилаётган давр мобайнида давлат ташқи қарзи бўйича $261 млн. миқдордаги асосий қарз ва $168 млн. миқдордаги фоиз тўловлари амалга оширилган.
Хусусий ташқи қарз тўловлари асосий қарз бўйича $719 млн. ва фоиз тўловлари бўйича $195 млнни ташкил қилди.