Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Пандемиядан кейин цивилизация ўзгаришларига гувоҳ бўлишимиз мумкин – Павел Дуров
22.04.2020 09:46,  
578

Телеграм асосчиси Павел Дуров дунёдаги коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият бўйича фикр билдирди.

“Ушбу ойда биз 17 мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирликлари вакили бўлган 17 расмий янгиликлар манбаларини тасдиқлаб чиқдик ва тарғиб қилдик. Биз буни апрель ойининг бошида эълон қилинган анти-COVID19 ташаббусимизнинг бир қисми сифатида амалга оширдик. Телеграм ҳукумат вакиллари билан ҳамкорлик қилмаслик билан танилган бўлса-да, биз бутун дунё бўйлаб ушбу вирус ҳақидаги хабарни тарқатишда ёрдам берадиган ягона истисно қилишга қарор қилдик.

Ҳозирги пандемия бутун одамзодга таҳдид солмоқда. У тугагач, дунё одатдагидек бўлмайди. Биз авлодлардан ўтадиган цивилизация ўзгаришларига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Мана пайдо бўлай деб турган янги дунё биз орқада қолдираётган дунёга нисбатан яхшироқ бўлиши барчамизга боғлиқдир.

Бу одамлар изоляциядаги вақтларини ўзларининг устида ишлаши учун сарфлашлари ва технологиялар инсоният учун бўлган ўз аҳамиятини кўрсатиши учун имкониятдир. Биз Телеграмда нафақат пандемияни ушлаб туришда кўмаклашиш ва тасдиқланмаган (ёлғон) маълумот тарқалишига қарши курашиш, балки олдинга силжишнинг янги усулларини топиш учун қўлимиздан келадиган барча ишни қилишимиз керак, деб ўйлайман.

Шунинг учун, биз ахборот қўллаб-қувватлашдан ташқари, қаттиқ изоляция шароитида таълим муаммосини ҳал қилишга ҳисса қўшишга ҳаракат қиламиз. Шунингдек, бизда Телеграмда бошқа бир қатор анти-COVID19 лойиҳалари мавжуд“, дейди Дуров.

Шунингдек, бу лойиҳалар ҳақида яқин кунларда Телеграм блогида батафсил маълумот берилиши маълум қилинган.

 

 

 

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан