Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Пандемияга қарамай Ўзбекистондан Россияга мева-сабзавот экспорти 42 %га ортди
16.06.2020 17:57,  
176

Пандемияга қарамай Ўзбекистондан Россия Федерациясига тўғридан-тўғри мева-сабзавотлар етказиб бериш жорий йилнинг дастлабки тўрт ойида (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан) 42 фоизга ортди. Россия бозорига экспорт ҳажми $25,6 млн.га етди.

Бу ерда фақат тўғридан-тўғри етказиб берилган маҳсулотлар акс этган, дейди таҳлилчилар. Ўзбекистоннинг мева ва сабзавотлари Россияга учинчи мамлакатлардан транзит орқали келтирилган маҳсулотлар ҳар доим ҳам Россия импорт статистикасида "Ўзбекистондан келтирилган дея" акс эттирилмайди.

Ўзбекистонлик экспортчилар энг катта даромадни иссиқхонада етиштирилган помидорлар сотишдан олишмоқда - умумий экспорт тушумининг 19,3 %ини помидор савдоси ташкил этади. Даромаднинг қарийб 13,8 фоизи карам, 8 фоизи лимондан олинган. Шу билан бирга, январ-март ойларида Ўзбекистондан Россияга иссиқхона помидорининг экспорти 2019 йилнинг шу даврига нисбатан икки баравар кўпайди, карам экспорти 69% га ўсди ва лимон экспорти эса 2,8 мартага ошди.

Январ-март ойларида Ўзбекистон Россияга карам етказиб бериш бўйича, Хитойдан кейин иккинчи, лимон етказиб бериш бўйича Туркия, Марокаш ва Мисрдан кейин тўртинчи ўринни эгаллади.

Ушбу даврда янги карам ва брокколи экспорти кескин ўсди - 2,3 баравар. Ўзбек ўриклари етказиб бериш 75 %га, қуритилган ўрик савдоси эса 5 баробарга ошди. Бу эса Ўзбекистонга Россия бозорида Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар, Тожикистон, Арманистон ва Хитойни ортда қолдириб Туркиядан кейин иккинчи ўринда бўлиш имкониятини берди. 

Шу билан бирга, дастлабки тўрт ой ичида майиз экспорти 34% га камайди. Бундан ташқари, янги узум, музлатилган сабзавот ва қуритилган мевали компот аралашмаларининг экспорти бироз пасайган. Янги пиёзнинг экспорти эса кескин маънода пасайиб кетди - дастлабки тўрт ой ичида даромад 14 баравар камайди.

Музлатилган меваларнинг Ўзбекистондан Россияга экспорти 3 баравар, янги сабзиники эса 3,5 баравар ошди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан