Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Паралимпия: 30та медалга эга жамоамиз бир поғона пастлади
16.09.2016 10:13,  
5

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳри мезбонлик қилаётган Паралимпия ўйинларинингсаккизинчи кунги баҳслари ҳам ортда қолди.

Шу куни терма жамоамиз аъзоларидан фақат бир нафари баҳсларда иштирок этди. Лекин бугун медал бўлмади. Айни пайтга келиб, Ўзбекистон Паралимпия терма жамоаси ҳисобида 7та олтин, 6та кумуш, 17та бронза, жами 30та медал бор. Ушбу натижаси эвазига терма жамоамиз умумжамоа ҳисобида 12-ўриндан 13-поғонага пастлади.

Биздан аввалги ўринда бораётган Канада терма жамоасида ҳам 7та олтин медал бор. Саксон тўртта олтин, 66та кумуш, 41та бронза, жами 191та медал жамғарган Хитой терма жамоаси ҳамон катта фарқ билан пешқадамликни давом эттирмоқда.

Иккинчи поғонадаги Буюк Британия Паралимпия терма жамоаси ҳисобида жами 108та медал бор. Шулардан 49таси олтин, 28таси кумуш, 31таси бронза медалидир. Кучли учликка Украина терма жамоаси 35та олтин, 27та кумуш, 30та бронза медали билан якун ясаган. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан