Париж ва яна саккизта француз шаҳрида комендантлик соати жорий этилди

Париж ва яна саккизта француз шаҳрида комендантлик соати жорий этилди

Франция Президенти Эммануел Макрон Париж ва мамлакатнинг энг йирик шаҳрларида комендантлик соати жорий этишни буюрди. Бу коронавируснинг иккинчи тўлқини камайтиришга ёрдам бериши керак.

Комендантлик соати 17 октябр, шанба кундан соат 21:00 дан 06:00 гача камида тўрт ҳафтага жорий этилади. Пойтахтдан ташқари, касалланиш билан боғлиқ вазият яхши бўлмаган саккизта йирик шаҳрида чекловлар жорий этилди: Марсел, Лион, Лилл, Гренобл, Тулуза, Монпеле, Руан ҳамда Экс-ан-Прованс.

Комендантлик соати пайтида ресторанлар ёпилади ва шахсий ташрифлар тақиқланади, аммо жамоат транспорти тўхтамайди. Қоидабузарлик учун жарима 135 еврони ташкил қилади.

Аллақачон Франция бўйлаб коронавируснинг иккинчи тўлқини тарқалмоқда, бу эса расмийлардан янги чораларни талаб қилди, деди Макрон 14 октабр куни телевизион мурожаатида. "Вазият назорат остида, аммо қўрқинчли", - дейди у. Расмийлар иқтисодиётни ёпмоқчи эмас: "мактаблар ва университетлар очиқ бўлиши керак, фуқаролар нормал ишлашлари керак".

67 миллион аҳолиси бўлган Францияда октябр ойида кунлик касалланиш 20 мингдан ошди, бу апрел ойининг энг юқори кўрсаткичидан юқори.