Паркент ҳокимлиги 260 млн сўм бюджет пулларига минилган Каптива сотиб олди

Паркент ҳокимлиги 260 млн сўм бюджет пулларига минилган Каптива сотиб олди

Тошкент вилоятининг Паркент тумани ҳокимлиги захира бюджетдан 269 млн сўм ажратиб, 260 млн сўмга минилган Каптива сотиб олди. Бу ҳақда Давлат харидлари порталида маълумот берилган.

Блогер davletov.uz'нинг ёзишича, Паркент тумани ҳокимлиги каптивани "MEGA KARER" МЧЖдан олган. "MEGA KARER" МЧЖ эгаларидан бири (34%) Исроилов Сардор Нигматович эса туман ҳокими — Муҳамедов Нигмат Исраиловичга қариндош бўлиши мумкин.