Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Паркент тумани ҳокимининг Captiva сотиб олиш қарори бекор қилинди
6.10.2020 14:10,  
216

Аввалроқ Паркент тумани ҳокимлиги бюджет пуллари эвазига туман ҳокими Нигмат Муҳамедовнинг ўғли Сардор Нигматович Исроиловга қарашли корхонадан ҳайдалган Captiva автомашинасини ҳокимнинг хизмат автомобили сифатида сотиб олгани хабар қилинган эди.

Кейинроқ туман ҳокимлиги ушбу масала юзасидан тушунтириш берди.

Орадан бир кун ўтиб Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Паркент ҳокимлигининг иши юзасидан Бош прокуратурага сўровнома юборди.

Бугун, 6 октябр куни Агентлик Паркент тумани ҳокимлигининг ҳаракатларида коррупцияга йўл қўйиш аломатлари аниқланганлиги ҳақида хабар берди.

Ушбу масала юзасидан прокуратура идоралари томонидан Паркент туман ҳокимининг хатти-ҳаракатлари юзасидан терговга қадар текширув тадбирлари ўтказилган. 

Текширишлар давомида “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун талаби бузилгани, хусусан автомашина сотиб олишда манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилгани аниқланган. 

Натижада туман ҳокимининг автомашина сотиб олиш тўғрисидаги фармойиши бекор қилинган ва “Mega Karer” МЧЖ томонидан 260 млн. сўм пул маблағлари туман ҳокимлиги ҳисоб рақамига қайтариб ўтказиб берилган. Ҳозирда Тошкент вилоят прокуратураси томонидан терговга қадар текширув давом этмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан