Паркент туманида бозор ёниб кетди (видео+фото)

Паркент туманида бозор ёниб кетди (видео+фото)

7 март кечаси соат тахминан 23:30 атрофида Тошкент вилояти Паркент туманининг деҳқон бозорида катта ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Дастлабки хулосаларга кўра, ёнғин электр энергиясидан нотўғри фойдаланиш оқибатида келиб чиққан. Ҳалок бўлганлар ёки жароҳат олганлар йўқ.

Воқеа жойига вилоят ҳокими Рустам Холматов етиб борган. Ёнғин сабабларини чуқур ўрганиш ҳамда оқибатларини бартараф этиш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.

Бозор фаолияти вақтинча тўхтатилган.