Паркентда Санитария инспекцияси мансабдорлари давлатга 397,6 миллион сўмлик зарар келтирди

Паркентда Санитария инспекцияси мансабдорлари давлатга 397,6 миллион сўмлик зарар келтирди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилояти Паркент туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Хаёт Шамсутдинов хабар берди.

Унда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси Паркент туман филиали мансабдор шахслари томонидан карантин қоидаларини бузган 86 нафар фуқаронинг қилмишига яраша жарима тайинламаслик, қилмишни истисно этувчи ҳолатлар сифатида расмийлаштириш орқали 397,6 млн сўмлик, давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан ушбу мансабдор шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.