Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Паркентдан XVI асрнинг охири – XVII асрнинг бошларига оид хазина топилди
22.09.2022 17:34,  
130

Тошкент вилояти, Паркент тумани, "Хўжа" маҳалласи, Ҳунарманд кўчаси 47-уйда яшовчи Насиба Бегматова 2022 йилнинг 16 сентябрь куни ўз уйининг ҳовлисида ўра қаздираётганда кўкариб занглаб кетган мис тангалар хазинаси топилди ва бу ҳақида мутахассисларга хабар билдиришган.

Хабарга биноан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Миллий археология маркази катта илмий ходими Дилмурод Нормуродов ва Маданий мерос агентлиги бош археологи, Археологик тадқиқотларни мувофиқлаштириш ва археология ашёлари давлат каталогини юритиш бошқармаси бошлиғи Алишер Ярқуловлар ҳамда тангалар маҳалла раиси, маҳалла профилактика нозири, уй эгалари ва археолог гувоҳлигида саноқдан ўтказилиб уларнинг сони 939 та эканлиги аниқланди. Улар ўрганиш ва давлатга топшириш учун олинди.

Мис тангалар топилган жойнинг ўзида кўздан кечирилиб, уларнинг диаметри 115 сантиметр бўлган ўранинг ер сатҳидан 40-50 сантиметр чуқурлигида, бир жойда тўпланган ҳолда топилганлиги, тангалар топилган жойдаги тупроқ орасидан ўлчами 25х25х5 сантиметр бўлган пишиқ ғишт бўлаги, мовий рангда сирланган ва сирсиз идишларнинг майда парчалари сақланганлиги аниқланди.

Тангаларни дастлабки ўрганиш узоқ вақтлар давомида ер остида, нам тупроққа қоришиб чириганлиги сабабли уларнинг ҳар иккала томонининг юзалари текисланиб кетганлигини кўрсатди. Тангаларнинг айримларига ишлов берилиб, тозаланиши уларда доира шаклдаги ҳалқа ва унинг ичига араб ҳарфларидаги ёзув битилганлиги маълум бўлди. Тангаларга зарб саёз урилганлиги ҳам улардаги ёзувлар яхши кўринмаслигига сабаб бўлди. Тозаланган тангалардан айримларининг бир томонида "зарб Тошкент" ёзувигина ўқилди. Иккинчи томонини ўқишнинг имкони бўлмади.

Аммо, авваллари аниқланган, айнан уларга ўхшаш тангалар билан қиёсий таҳлил янги топилган хазинанинг XVI аср охири – XVII аср бошларига тегишли эканлигини кўрсатди. Улар топилган жойдан аниқланган ашёвий далиллар - 25х25х5 сантиметр ҳажмдаги пишган ғиштлар, мовий рангдаги сирланган ва сирсиз сопол идиш синиқлари ҳам юқорида кўрсатилган даврда ишлаб чиқарилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан