Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Партияларимиз “ўнглар ва сўллар” тизимини яхши тушунишмайди”
16.12.2019 15:14,  
691

Ярим соат аввал "Ўзбекистон-24" каналининг "Ҳалқаро пресс клуб" дастурида партиялар дебати бўлди. Жонли эфирда беш партия анча талашди. Энг кўп ўзаро талашгани ЎзЛиДеП ва Миллий Тикланиш бўлди. ХДП вакили: "шу беш йилда, сиз - икки партия Демократик Блок тузиб, бирга бўлдиларинг. Ҳозир нега бунақа томошо кўрсатаяпсилар?!" деб, ҳайрон бўлди.

ЎзЛиДеП – либерал партия. Миллий Тикланиш – консерватив. Лекин, иккала партия ҳам ўнг қанотда жойлашган. ЎзЛиДеП – иқтисодий ўнг қанотда, Миллий Тикланиш – маданий ўнг қанотда. Шу нуқтаи назардан, уларнинг иттифоқ қуришига асос бор эди. Лекин, бизнинг партиялар “ўнглар ва сўллар” тизимини яхши тушунишмайди. Бу позицияларни тушунган партия вакиллари ҳам ўз мафкураларида муттасил туриша олмайди.

Дебатда “мажоритар” сайлов тизимидан “партиялар рўйхати” сайлов тизимига ўтиш муҳокама қилинди. Бу тизимга ўтишга кўпроқ ЎзЛиДеП қарши чиқди, бу партия вакили “аралаш тизим бўлсин” деди. ЎзЛиДеП партиявий рўйхатлардан қўрқяпди.

Агар партиялар рўйхатига ўтилса, партиялар ва парламент, ҳақиқатда жонланиши керак деб ўйлайман. Айни пайтда, Ўзбекистон ичидаги танишларимни айтишича, туман ҳокимликларида аниқ номзодлар учун овоз тўплаш, сайлов куни уларни ютуғини таъминлаш вазифалари қўйилмоқда. Бу танишларим ушбу тизимларда ишлайдиган одамлар.

Сайловлар – бу ижтимоий-сиёсий келишув. Демократик сайловларда, партиялар ва номзодлар, одамларнинг ваколатини олиш учун, жамиятнинг муаммоларини малакали олиб чиқишади ва бу муаммоларга малакали ечим таклиф қилишади. Шу ҳисобига, демократик давлатларда сиёсий тафаккур ниҳоятда ривожланган бўлади, ҳар қандай инқирозлар вазминлик билан, муттасил ҳал қилиб борилаверади. Ҳокимларнинг бу тизимга аралашиши – коррупция ва қолоқлик ифодаси ҳисобланади. Натижада, жамият ютқазади, давлат ютқазади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан