Пашиняннинг ягона ўғли Қорабоғда жанг қилиш учун жўнаб кетди

Пашиняннинг ягона ўғли Қорабоғда жанг қилиш учун жўнаб кетди

Никол Пашинян. Фото: Reuters

Арманистон Бош вазири Никол Пашиняннинг ўғли Ашот Тоғли Қорабоғга жўнаб кетди. Бу ҳақда унинг онаси Анна Акопян айтиб берди, деб ёзади Спутник Арманистон.

Никол Пашинян ва Анна Акопяннинг ягона ўғли сафарбарлик резерви таркибида Қорабоғга кетди. 

"Мен унга айтдим: "Ҳа, ўғлим, формангни кий-да, кет. Мен сени яхши кўраман, лекин Ватанинг учун ўлишдан улуғвор иш йўқ". Мен у ерда вазият қандай бўлишини ва бизнинг алоқамиз бор-йўқлигини билмасдим", - деди Акопян.

Тоғли Қорабоғдаги вазият 27 сентябр куни кескин кескинлашди. Озарбайжоннинг хабар беришича, Арманистон кучлари алоқа линиясидаги озар позитсиялари ва аҳоли пунктларини ўққа тутган ва қарши ҳужум эълон қилган. Арманистон, ўз навбатида, ҳужумда Озарбайжон ҳарбийларини айблади.