Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Пастдарғомлик депутат эҳтиёжманд оилаларга Қуръон ва ҳадис китоблари, озиқ-овқат ва пул тарқатди (видео) 
26.03.2020 16:16,  
336

Бу кунлар бизга саховатпеша, меҳр-мурувватлик халқ эканлигимизни яна бир бор эслатди. Қайси ижтимоий тармоққа қараманг, савобталаб инсонларнинг эзгуликларини кўриб, эшитиб кўнглимиз қувнайди, орамизда шундай инсонлар борлиги учун Аллоҳга шукрона келтирамиз.

Шундай эзгу ишларни кўнглига тугган тадбиркор депутатлар ҳам халқимизни оғирини енгил қилмоқда.

Ўзбекистон “Адолат“ СДПнинг Sof.uzʼга хабар беришича, Самарқанд вилояти Халқ депутатлари Пастдарғом туман кенгашига “Адолат“ партиясидан сайланган депутат Қуёш Ҳақбердиев сайлов округи ҳудудидаги кам таъминланган, ногиронлиги бор, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари, карантин шароитида уйдан чиқмасдан вақтларини мазмунли ўтказишлари учун китоблар тўплами ҳамда ёрдам пуллари етказиб берди.

Маълум қилинишича, жами 34 нафар оиланинг ҳар бирига:

  • 25 кг. ун;
  • 2 кг. гўшт;
  • 5 кг. макарон;
  • 5 л. ёғ;
  • 5 кг. гуруч;
  • 5 кг. шакар;
  • 10 боғлам исириқ;
  • 40 дона тиббий ниқоб;
  • 1 дона Қуръон китоби;
  • Ҳадис ва бадиий китоблар тўплами;
  • 1 миллион сўмдан ёрдам пули топширилди ҳамда кекса отахон ва онажонларнинг, эҳтиёжманд оилаларнинг дуосини олинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан