Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Патент вакилларини аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатилади
26.06.2022 18:33,  
45

Давлат хизмати: Патент вакиллигига номзодларни аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда патент вакилларини аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш.

Давлат хизматлари Адлия вазирлиги томонидан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилади.

Давлат хизматини кўрсатиш учун БҲМнинг 4 баравари (1 млн 200 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

Ариза қабул қилингандан сўнг, 5 иш кунида номзод ёки патент вакилига малака имтиҳонига қўйилганлиги ёки малака имтиҳонига қўйиш рад этилганлиги ҳақида билдиришнома юборилади.

Малака имтиҳони икки ойдан ошмаган муддатда ўтказилади.

Малака имтиҳони саволлари қуйидаги йўналишлар бўйича тузилади:

интеллектуал мулк ҳуқуқига оид умумий қоидалар;
саноат мулкига оид қонунчилик;
саноат мулки соҳасидаги халқаро шартномалар.

Малака комиссияси суҳбат натижасига кўра номзод ёки патент вакилини аттестациядан ўтказиш ёки аттестациядан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. 

Маълумот учун: патент вакили – бошқа шахслар номидан Адлия вазирлиги ва бошқа ташкилотлар олдида интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқий муҳофаза олиш ва уни амалга ошириш масалалари бўйича вакиллик қилиш ҳуқуқи берилган жисмоний шахс.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан