Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Павел Дуров Forbes журналидан уни россиялик миллиардер демасликни сўради
19.04.2022 12:49,  
94

Forbes ортиб бораётган тенденцияни қайд этди: Россия билан алоқаси бўлган кўплаб миллиардерлар ҳақиқатан ҳам рус деб аталишни хоҳламайдилар.

Хусусан, бундай баёнотни ВКонтакте ижтимоий тармоғи асосчиси вакили ва Телеграм мессенжери яратувчиси Павел Дуров айтди: «Павел кўп йиллар олдин Россияни тарк этган, қайтиб келиш ниятида эмас эди». Манбанинг қўшимча қилишича, Телеграм офиси жойлашган Дубайда яшовчи Дуров ўтган йили Франция фуқаролигини олган.

Аввалроқ Телеграм мессенжери асосчиси, 37 ёшли Павел Дуров Форбес талқини бўйича Россиянинг энг бой одамлари учлигига киргани маълум бўлган эди. Ўтган йили Дуров тўққизинчи ўринда эди.

Forbes таъкидлашича, бундай баёнотлар бир неча йиллардан бери келиб тушмоқда, бироқ Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиёти бошланганидан кейин уларнинг сони ортган. Ака-ука Игор ва Дмитрий Бухманлар, Revolut технология компанияси асосчиларидан бири Николай Сторонский, Millhouse инвестиция компанияси раҳбари Евгений Швидлер ва Forbes «Россиядаги энг нуфузли технология инвестори» деб атаган Юрий Милнер ҳам худди шундай баёнотларни эълон қилишган эди.

 

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан