Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Пахта бойкоти бекор қилинса, камида 1 миллион кишининг ҳаёти яхшиланади — элчи
16.04.2020 16:35,  
738

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов Cotton Campaign халқаро коалициясининг ҳаммуассиси Беннет Фриман, Ишчилар ҳуқуқлари бўйича Халқаро Форумнинг ижрочи директори Жуди Герхард, Cotton Campaign координатори Эллисон Гиллга мамлакатда ишлаб чиқарилган пахтадан фойдаланиш учун бойкотни олиб ташлашни сўраб мурожаат қилди.

Ҳусановнинг айтишича, Ўзбекистон ҳукумати коалиция кўмагида ишлаб чиқилган «Ислоҳотларнинг йўл харитаси»ни амалга ошириш доирасида, шунингдек, мамлакатнинг барча фуқаролари учун ижтимоий таъминот ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида мажбуриятларга мувофиқ мажбурий меҳнатнинг барча шаклларини бартараф этиш бўйича қатъий чора-тадбирларни амалга оширишда давом этмоқда.

Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчиси Жавлон Ваҳобов ўзбек пахтаси бойкот қилинишининг қатор ижобий жиҳатларини таъкидлади:

  • Ўзбекистонда камида 1 миллион одамнинг ҳаёти яхшиланади;
  • ўзбек тўқимачилиги икки марта ортади;
  • юздан минггача янги иш ўринлари яратилади;
  • 140 минг мухожир ортга қайтади;
  • Covid-19 нинг иқтисодиётга таъсири камаяди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан