Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кечаги ва бугунги "пахта иши"
15.02.2020 19:18,  
1460

ХХ асрнинг 80-йилларида Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳаётида рўй берган воқеалар «пахта иши» сифатида тарихга кирган. Турли маълумотларга 800га яқин жиноий иш қўзғатилган ва 4 мингдан зиёд одам озодликдан маҳрум қилинган. Бугун у мудҳиш кунларни таассуф билан эслаймиз. Аммо "пахта иши" ҳали ҳам давом этмоқда. Яъни қўшиб ёзиш.

@davletovuz каналининг ёзишича, Ўзбекистонда «пахта иши» ва қўшиб ёзишлар ҳамон давом этмоқда.

ОАВда чиққан маълумот республиканинг Сурхондарё, Фарғона, Тошкент, Жиззах, Наманган ва Андижон вилоятларида «Пахта-2019» мавсумида йирик миқдорда кўзбўямачиликлар бўлганини кўрсатмоқда

Пахта тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ҳамда масъулияти чекланган жамиятлари томонидан қабул қилинган пахта хомашёси миқдорининг статистик ҳисоботларида қабул қилинган пахта хомашёсига нисбатан 142,9 минг тоннага (4,5 фоиз) кўп қўшиб кўрсатилиб келинган. 

Шундан 120,6 минг тоннаси пахта ишлаб чиқариш корхоналари ва кластерлари томонидан кўрсатилган бўлса, 22,3 минг тонна умуман пахта хомашёси қабул қилмаган Сурхондарё вилоятидаги 7та масъулияти чекланган жамиятларига тўғри келади.

Ҳудудлар (вилоятлар) кесимида таҳлил қилинганда: 

Сурхондарёда 71,9 минг тонна (26,5 фоиз), 

Фарғонада 37 минг тонна (15,5), 

Тошкентда 22,9 минг тонна (10,4);

Жиззахда 7,7 минг тонна (3,7), 

Наманганда 2,6 минг тонна (1,3), 

Андижонда 0,821 минг тонна (0,3) пахта хомашёси ҳақиқатда қабул қилинганга нисбатан кўп кўрсатилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан