Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Пахта тозалаш саноатида бир мавсум ишлаш бир йил меҳнат стажига ўтиши ҳақида биласизми?
26.11.2022 16:22,  
49

Тўлиқ бир мавсум ишлаш пенсия тайинлаш учун бир йил меҳнат стажига ўтадиган мавсумий ишлар ва саноатнинг мавсумий тармоқлари қуйидагилардир:

Пахта тозалаш саноати корхоналаридаги ишлар:

пахтани қуритиш;
пахтани тозалаш;
пахтани юклаш, тушириш;
пахтани пневмотранспортга ортиш;
қуритиш-тозалаш цехини йиғиштириш ва иситиш, ишлаб чиқариш чиқиндиларини чиқариб ташлаш.

Саноатнинг қанд-шакар ва консерва ишлаб чиқариш тармоқлари корхоналаридаги ишлар.

Ипакчилик тармоғи корхоналари ва фермер ҳўжаликларидаги ишлар:

тут уруғи тайёрлаш;
тут ниҳоллари ва тут кўчатлари етиштириш;
тут ипак қурти уруғларини инкубаторияларда жонлантириш;
тут ипак қуртини парваришлаш;
тирик ва қуруқ пиллани саралаш;
тирик пиллани қуритиш;
пиллани қўл кучи ёрдамида ташиш;
пилладан намуналар олиш (лабораторияда саралаш учун);
уруғчилик корхоналарида капалакларни жинсларга ажратиш;
тут ипак қурти уруғларини микротаҳлилдан ўтказиш;
тут ипак қурти уруғларига ишлов бериш;
ут ипак қурти уруғларини қишлаш давридаги ишлар;
тут ипак қурти уруғларини қадоқлаш ва ёрлиқлаш.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан