Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Пахтакор» акцияларининг 80 фоизи хорижий инвесторга сотилади
31.08.2017 11:25,  
15

"Пахтакор" футбол клуби устав фондининг 80 фоиз улуши SFI Management Group хорижий компаниясига ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарори қабул қилинган.

Қарорда, хусусан, SFI Management Group клуб бино ва иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш, жорий таъмирлаш ҳамда уларни халқаро меъёрларга мос ҳолатга келтириш, юқори малакали футболчилар тайёрлашни таъминлаш учун беш йил давомида 200 млрд сўмдан кам бўлмаган маблағни йўналтириши лозимлиги кўрсатилган.

Устав фондининг 80 фоиз улушидан тўлиқ фойдаланиш ҳуқуқи барча инвестицион мажбуриятлар бажарилганидан кейингина инвесторга ўтади. Умумий улушнинг 20 фоизи Тошкент ҳокимияти тасарруфида қолади.

SFI Management Group компанияси кимга қарашли эканлиги ҳозирча аниқ эмас. Интернетдаги маълумотларга қараганда, компания хорижий корхона шаклидаги МЧЖ бўлиб, 2017 йил январда ташкил этилган ва консалтинг хизматлари кўрсатиш, инвестицион лойиҳаларни бошқариш билан шуғулланади.

Клуб раҳбарияти бирмунча вақт илгари келгусидаги режалари ҳақида маълум қилганди. Хусусан, икки йил ичида эски "Пахтакор" стадиони ўрнида янги ва замонавий усти ёпиқ стадион қурилиши режалаштирилган.

Илгарироқ ОАВда клубни келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Россия тадбиркори Алишер Усмонов сотиб олиши ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан