Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Пахтакор» жаҳоннинг энг кучли 150 жамоасидан бири деб топилди
23.01.2020 17:45,  
277

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) жаҳоннинг энг кучли 400 клублари рейтингини эълон қилди. Ушбу рейтингда Пахтакор 140 поғонада жойлашган. Жамоа ҳисобида 112 очко бор ва бу Осиёда кучли ўнликдан ўрин олишини таъминлади. "Садд" билан биргаликда "Шерлар" 6-7 поғонадан ўрин эгаллашган.

2018 йил "Пахтакор" ушбу рейтингда 394 ўринда бўлганди. Бир йил ичида жамоа 254 поғона юқорилашга эришди.

IFFHS 1991 йилдан бери ҳар ой клубларни баҳолаб келади. Рейтингда жамоаларнинг халқаро учрашувлари, миллий чемпионат ва кубокдаги натижалари 1/16 финалдан бошлаб қайд этилади.

Мавзуга доир: Ўзбекистондаги футбол клублари хусусийлаштирилади

Мамлакатлар бунда чемпионат кучидан келиб чиқиб, 4 тоифага ажратилади. Энг кучли лигалар клублари ҳар бир ғалаба учун 4 очкога эга бўлишади. Пастроқ савияли давлатлар жамоалари мос равишда ғалаба учун 3 очко жамғаришади.

Умумий рейтингнинг дастлабки учлигини Англиянинг Ливерпуль (1), Манчестер Сити (3) ҳамда Испаниянинг Барселона (2) жамоалари банд этган.

ОФКнинг энг кучли 10 жамоаси

  1. Ал Ҳилол (жаҳонда 64 поғонада), Саудия Арабистони
  2. Ульсан ФК (90), Корея Республикаси
  3. Чонбук Моторс (94), Корея Республикаси
  4. Ал Наср (109), Саудия Арабистони
  5. Кашима Антлерс (124), Япония
  6. Ал Садд (140), Қатар
  7. Пахтакор (140), Ўзбекистон
  8. Ҳанои (159), Вьетнам
  9. Шанҳай СИПГ (166), Хитой
  10. Шандонг Луненг (167), Хитой

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан