Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Пахтакор мураббийси ҳакамлардан шикоят қилди
13.05.2016 15:25,  
1

"Локомотив" - "Пахтакор" (1:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида "шерлар" мураббийи Григорий Колосовский иштирок этди, деб хабар бермоқда Chempionat.asia сайти

 

- Жамоам кўрсатган ўйиндан кўнглим тўлди. Аммо натижа кўнгилдагидек бўлмади. Биз бугун 15 кишига қарши ўйнадик. Бизнинг фойдамизга берилиши керак бўлган пенальти белгиланмади. Бу вазият ҳали назоратчилар томонидан кўриб чиқилади. "Пахтакор"ни ҳали ҳисобдан чиқаришга эрта. Матбуотда "Пахтакор" аввалгидек эмас деб ёзилмоқда. Аммо ишонтириб айтаманки, "Пахтакор" ўша-ўша. Ўйин барчага ёқди деб ўйлайман. Бу учрашувда кескин курашлар, техник ҳаракатлар, ҳаяжон, эҳтирослар бўлди. Бугунги ўйин анча қизиқарли кечди. Ораховацни бошланғич таркибда тушириб бу мураббийлар штабининг қарори эди. Унинг алмаштиришни ҳам мураббийлар штаби билан келишган ҳолда амалга оширдик. Ушбу беллашувдек баҳслар чемпионатимизда кўпайса бу жамоаларимиз, олий лига учун ҳам катта фойда бўларди. "Локомотив"ни ғалаба билан табриклайман ва уларга ОЧЛда омад тилайман.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан