Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Пахтакор ОЧЛни ғалаба билан бошлади (фото, видео)
10.02.2020 18:35,  
358

Ҳозиргина ОЧЛ гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган “Пахтакор” ҳамда БААнинг “Шабаб Ал Аҳли” жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.

Тошкентда кечган учрашувда мезбонлар 2:1 ҳисобда ғалаба қозонди.

18-дақиқада Жалолиддин Машарипов “парашют” услубида рақиб дарвозасига тўпни жойлаб қўйди. Шундан сўнг учрашув темпи жуда тушиб кетди.

Иккинчи бўлимда, аниқроғи 67 дақиқада Педро Конде мувозанатни тиклашга эришди. Аммо орадан 3 дақиқа ўтар-ўтмас Драган Черан яна “шерлар”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Шу тариқа, Шота Арвеладзе шогирдлари 3 очко билан “В” гуруҳида 1-ўринга кўтарилиб олишди. Гуруҳдаги иккинчи беллашув эса Тошкент вақти билан соат 19:40 да бошланади. Унда мусобақанинг амалдаги ғолиби, Саудия Арабистонининг “Ал Ҳилол” жамоаси Эроннинг “Падидеҳ” клубини қабул қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан