Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Пахтакор» стадиони​ бузилиши​ ҳақидаги хабарга расмий муносабат билдирилди ​
27.11.2019 17:11,  
836

Аввалроқ, Тошкентдаги “Пахтакор” стадиони бузилиши ва унинг ўрнига янги стадион қурилиши ҳақида турли хабарлар тарқалган эди.

“Пахтакор” клуби стадиони бу бўйича расмий маълумот берди. Унда айтилишича, айни пайтда стадионнинг янги кўриниши қандай бўлиши аниқланмоқда, тақдим қилинган лойиҳалар орасидан бирини танлаб олиш жараёни кетмоқда.

“Сайтимизда эълон қилинган тендердан сўнг 20га яқин компаниялар ўз таклифларини билдиришган. Стадион ФИФАнинг охирги талабларига жавоб берадиган ҳолатда бунёд этилиши сабабли охирги қарорга келишдан аввал барчасини пухта ўйлаб кўриш талаб этилади.

Маъқул деб топилган лойиҳа танлангач, стадион пойтахтимиз марказида жойлашиши ва унинг кўркига айланиши мақсадида ҳукуматнинг тегишли идоралари билан биргаликда қурилиш ишлари қачон бошланиши борасида тўхтамга келинади. Айни ҳолатда эса стадионни бузиш ишлари қачон бошланиши аниқ эмас. Лойиҳа масаласи аниқ бўлиши билан бу ҳақида маълумот расмий сайтимизда тақдим этилади,“ - дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан