Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Пахтакор" стадионидан 37 жуфт кроссовка ўғирланди
16.01.2018 12:07,  
3

"Пахтакор" стадионида ўғирлик содир бўлди, деб хабар қилмоқда Шайхонтоур тумани ИИБ. Ҳар бир жуфт кроссовканинг нархи 90 доллар, умумий ҳисобда ўғирланган мол нархи 3 мин 300 долларни ташкил қилган.

Текширув натижасида аниқланишига кўра, жиноятни содир этган уюшган гуруҳ 1988, 1994, 1999 йилларда туғилган ёш йигитлар ва 2000 йилда туғилган бир нафар ўсмирдан иборат бўлган.

Жиноий тил бириктирган ҳолда, улар "Пахтакор" стадионида жойлашган, Енгил атлетика федерацияси биносига киришади ва ўғирликни амалга оширишади.

Ушбу иш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169 моддаси, 2 қисмининг б, в, г бўлимларига асосан (Бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб бировнинг уйига кириш) жиноий иш қўзғатилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан