Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Пайариқда 81 ёшли отахон уйида гиёҳвандлик ўсимлиги етиштираётганлиги аниқланди
15.05.2021 14:51,  
102

Жорий йилнинг 7 май куни Самарқанд вилояти ИИБ ходимлари томонидан «Қорадори-2021» тезкор-профилактик тадбири давомида, Пайариқ тумани «Эшимоқсоқ» қишлоғида яшовчи 81 ёшли А.нинг яшаш уйи кўздан кечирилганда, у ерда 23 туп «Кўкнори» гиёҳвандлик ўсимлиги мавжудлиги аниқланиб, холислар иштирокида расмийлаштириб олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Пайариқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.га нисбатан Жиноят кодексининг 270-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов жараёнида ушбу шахс муқаддам ҳам мазкур модда билан судланганлиги аниқланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан