Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Пекин Оқ уйнинг Хитой ички ишларига очиқдан-очиқ аралашувига жавоб қайтарди
24.05.2022 15:43,  
1

Кеча АҚШ президенти Токиода Вашингтон давлатини Тайванга ҳар қандай босқинчиликка қарши ҳарбий аралашувга тайёрлигини билдирди. Байден Токиода Япония Бош вазири Фомио Кишидо билан матбуот конференцияда Тайванга қарши ҳарбий ҳужум уюштирилганида, АҚШ ҳам ҳарбий аралашувга тайёр деб айтганди.

АҚШ президенти Вашингтон давлатининг «Ягона Хитой» сиёсатига содиқлигини яна бир бор таъкидлаб, Пекин ҳукумати Тайванда ўт билан ўйнаётганини иддао қилди.

Хитой ТИВ матбуот котиби кеча АҚШ президентининг Тайван ҳақидаги сўзларига жавобан, Тайван ва Украина мавзуси бутунлай бошқача ва уларни таққослаш мутлақо мумкин эмас деб эълон қилди. У ўз сўзларида, Тайван Хитойнинг бир қисмидир ва биз ҳеч қайси давлатнинг ички ишларимизга аралашганига йўл қўймаймиз деб қўшимча қилди.

Хитой ТИВ  шунингдек, АҚШ президенти Жо Байденнинг Хитойга қарши таҳдидига жавобан, Тайван Хитойнинг ички масаласидир ва АҚШ ҳам Хитой ўз ҳудудни ҳимоя қилишга қодир эканини билиши шарт деб таъкидлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан