Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Пекин яна коронавирусга қарши курашга қайтмоқда
4.05.2022 22:50,  
72

Кейинги кунларда республика бўйлаб 50 мингдан ортиқ янги инфекция ҳолатлари қайд этилган. Шу боис Пекиндаги махсус касалхонани яна қайта очишга қарор қилинган.

«Касалликни симптомпсиз ҳамда енгил ҳолатларини даволаш учун «COVID-19» эпидемиясининг олдини олиш ва назорат қилиш комиссияси 2022 йилнинг 1 майидан бошлаб Сяотангшан касалхонасини расман очишга қарор қилди», дейди Пекин шаҳар соғлиқни сақлаш комиссияси директори ўринбосари Ли Ан.

Шунингдек, иқтисодий харажатлар ортиб бораётганига ва аҳолининг норозилигига қарамай, Пекинда жамоат жойларига бориш янада чекланмоқда. Унга кўра, пойтахтдаги ресторанлар вақтинча ёпилади ва аҳоли жамоат жойларига ташриф буюриш учун «COVID-19» тестини топшириши керак.

Манбада қайд этилишича, Хитой ҳукумати «Омикрон» штаммига қарши оммавий тест синовлари ва жамоат жойларини ёпиб вирус тарқалишини бостиришга ҳаракат қилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан