Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Пекиндаги йирик улгуржи бозорлардан бирида коронавирус аниқланди
13.06.2020 12:59,  
289

Хитой пойтахти Пекин шаҳридаги энг йирик улгуржи бозорлардан бири «Синьфади» бозоридаги импорт лосось (балиқ тури) сотиладиган дўконлардан бирида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

56 кун ичида биринчи марта шаҳарда маҳаллий аҳоли орасида COVID-19 аниқланди. Охирги вақтларда пойтахтдан ташқарига чиқмаган 52 ёшли пекинлик коронавирус юқтириб олгани маълум бўлди.

Жума куни яна иккита янги касаллик ҳолати ҳақида хабар берилди. 25 ва 37 ёшли иккала касал ҳам Хитой гўшт маҳсулотларини ўрганиш маркази ходимлари бўлган. Уларнинг коронавирус инфекцияси борлигини тасдиқлаганларидан сўнг, шаҳар ҳокимияти эпидемиологик текширувларни бошлади.

"Ушбу текширув натижаларини бугун эрталаб олдик. Ички текширувлар шуни кўрсатмоқдаки, ушбу маҳсулот (лосось) «Цзиншэнь» денгиз маҳсулотлари бозоридан келтирилган", - дейди «Синьфади» бозори бошқарувчиси.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда балиқ импорти билан шуғулланадиган тўққиз киши коронавирусга тест топширган, бироқ уларда SARS-CoV-2 топилмаган. Балиқчиларнинг ҳаммаси карантинга олинган.

Бундан ташқари, мол, қўй, чўчқа гўштлари, сабзавот ва мева намуналарида ҳам коронавирус аниқланмади.

Шунингдек, «Цзиншэнь» денгиз маҳсулотлари бозори ҳам вақтинча ёпилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан