Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Пеле Samsung билан судлашади
30.03.2016 12:03,  
6

Бразилиялик футбол афсонаси Пеле Samsung Electronicsни судга берди, бу ҳақда "Sputnik" "РИА Новости"га асосланиб хабар бермоқда.

Пеле айтишича Samsung ўзининг New York Times газетасида чоп этилган рекламасида футболчининг рухсатисиз унинг қиёфадошидан фойдаланган.

Бунинг учун у Samsungдан 30 млн доллор товон талаб қилмоқда. Хабарда айтилишича, ушбу реклама New YorkTimes газетасида ва телеэфир орқали 2015 йилнинг октябр ойида намойиш этилган. 2013 йилда эса Samsung футболчи билан унинг қиёфасини компания маҳсулотлари рекламаси учун ишлатиш ҳақидаги шартномани бекор қилган эди.

Футболчининг аризасида айтилишига кўра, рекламада Пеленинг номи айтилмаса ҳам, унда Пелега жуда ўхшаш эркак образи кўрсатилган ва худди Пеле каби “қайчи зарбаси” бераётган футболчи сурати кўрсатилган.

Ҳақиқий исми Эдсон Арантис ду Насименту бўлган машҳур футболчи Пеле, 1940 йилнинг 23 октябрида Бразилияда туғилган. Футбол бўйича уч карра жаҳон чемпиони номига сазовор бўлган. 1995 йилларда у Бразилия Ёшлар, туризм ва спорт вазири лавозимида ишлаган. Ундан ташқари собиқ футболчи киноактер, телетаҳрирчи, бизнесмен ва ўзи ёзган қўшиқларини куйлаши билан шуғуллананди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан