Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Пенсионерлар банкдан кредит олса бўладими?
28.05.2022 10:38,  
754

АОКАда Ўзбекистон Банклари ассоциацияси ахборот хизмати раҳбари Ҳадия Абдуллаева иштирокида бўлиб ўтган брифингда шу каби бир қатор муҳим саволларга жавоб қайтарилди.

—  Мен пенсионерман. Банкдан кредит олсам бўладими?

— Жавоб: Республикамизда пенсионерлар учун ҳам ажратиладиган кредитлар мавжуд. Улар Халқ банкининг таъминотсиз пенсия-овердрафт кредитидан фойдаланиши мумкин.

 Ушбу кредит суммаси пенсия миқдорининг 50 фоизигача, аммо базавий ҳисоблаш миқдорингнинг тўрт бараваридан кўп бўлмаслиги белгиланган.

- Пенсионерларга мазкур кредит тури 12 ой муддатга  берилади.

- Фоиз ставкаси – йиллик 17 фоиздир.

Банк томонидан талаб этиладиган зарур ҳужжатлар – ариза ва пенсионернинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхасидир

Шу билан бирга, ҳозирда республикамиздаги бошқа тижорат банклари ҳам ўз ички кредит сиёсатидан келиб чиқиб пенсионерлар учун микроқарз, истеъмол кредитлари ажратиши мумкин. Уларнинг аниқ шартлари эса тижорат банкларининг расмий веб-сайтларида кўрсатиб ўтилган.

— Кредит тарихимни қаердан текширсам бўлади. Умуман, уни олиш тартиби қандай шаклланган?

— Кредит тарихи – бир сўз билан айтганда, қарздорнинг сўнгги беш йил ичидаги ўз олдидаги мажбуриятлари бажа олиши тўғрисидаги маълумотлардир. Яна ҳам аниқроқ айтадиган бўлсак, бу сизнинг қарз олувчи сифатида молиявий интизомингиз белгилайди.

Кредит тарихи сизни аввалги олган кредитларингиздан қарзингиз бор-йўқлигини кўрсатади.

“Кредит-ахборот таҳлилий маркази” Кредит бюросидан сиз ҳеч қандай сабабларни кўрсатмасдан, йилига фақат бир марта бепул ўз кредит тарихингиз тўғрисидаги маълумотни олиш ҳуқуқига эгасиз.  Қўшимча кредит ҳисоботини олиш нархи эса Базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,05 баробарини ташкил этади.

Шунингдек, кредит тарихини электрон тарзда Ягона интерактив давлат хизматлари портали - My.gov.uz веб сайтидан билиб олишингиз мумкин.

— Кредит скоринги нима? Ва умуман унинг кредит тарихидан фарқи нимада?

— Кредит скоринги - бу Сизнинг кредитни тўлай олиш қобилиятингизни баллар бериш орқали баҳолаш тизимидир. Яъни, 500 баллик тизимда баҳоланади. Сизга бериладиган баллар муддати ўтган қарздорликнинг мавжуд ёки йўқлиги, шунингдек, даромадларга, фаолият турига, ёш ва турмуш ҳолатлари ҳамда бошқа шу каби омилларга боғлиқдир.

Яъни, кредит скоринги, сизнинг нафақат аввалги кредитлардан қарзингиз бор ёки йўқлигини, балки сизнинг даромадингиз қандай, ёшингиз, олинаётган маблағни қайтариш лоёқатингиз қай даражадалигини баҳолайди.

Скоринг баллини ошириш учун ўз кредит тарихингизни кузатиб боришингиз, қарз юки ҳажмини кўпайтирмасдан, мажбуриятларни ўз вақтида бажариб боришингиз зарур. Бу борада кичик эслатма:

Кредитни қайтариш жадвалга мувофиқ саналарини ёдда сақлашга ҳаракат қилинг

Ҳар сафар тўловни амалга оширгандан сўнг банк мобил иловаси ёки веб-сайтдаги ўзингизни шахсий кабинетингиз орқали текшириб боринг.

Ёш тадбиркорларга инновацион, стартап ва бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун имтиёзли кредитлар ажратиляпти, деган хабарни эшитдим. Бу бўйича батафсил маълумот берсангиз?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 –июлдаги “Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги (ПФ 6260-сон) фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси  Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан “Ёшларнинг инновацион, стартап ва бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун” кредит маблағлари ажратилмоқда. 

Мазкур кредит суммаси – 270 млн сўмдан 540 млн сўмгача, кредит муддати – 7 йил, 3 йиллик имтиёз даври билан берилади

Ушбу кредит шартлари бўйича янада тўлиқ маълумотни, Миллий банкнинг расмий веб-сайтидан олишингиз мумкин.

— Мен автокредит олгандим. Кредит шартномаси уч йилга тузилганди. Аммо мен кредитни бир йилда тўлаб бўлдим. Шартнома бўйича машинани уч йилга суғурта қилгандим. Энди қолган икки йиллик суғурта суммасини қандай қайтариб олсам бўлади?

— Бу ҳолатда, биринчи ўринда фуқаро билан тижорат банки ўртасидаги тузилган кредит шартнома шартларига мувофиқ иш тутилади. Энди мурожаатчи мисолида айтадиган бўлсак, тижорат банки билан унинг ўртасида имзолаган шартномасида аниқ кўрсатилиб ўтилганидек,  фуқаро кредит қарзини 1 йилда қоплаб бўлгани учун, унинг томонидан тўланган 3 йиллик суғурта пулининг қолган 2 йиллик суммаси қайтарилиб берилади. 

 Шу ўринда бир эслатма, ҳурматли юртдошлар, ҳар қандай шартнома имзолашдан олдин, унинг шартлари билан тўлиқ танишиб чиқиш лозим. Агар бирор жойида иккилансангиз мутахассисга мурожаат этиш керак. Унутманг, бу сиз учун жуда муҳимдир. Чунки келаётган мурожаатлар ўрганилганда, кўпчилик ўзлари томондан имзоланган шартнома шартларини ўрганмаган ҳолда эътироз билдиришади. Ҳақиқий ҳолат ўрганилганда эса, улар ушбу ҳужжатни ҳатто эътибор билан ўқимаганликларини тан олишади. Афсуски бу каби ҳолатлар сўнги пайтларда кўп учрамоқда. Айнан бу каби ҳолатларга тушмаслик учун эса шартнома шартларини тўлиқ ўрганиш керак.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан