Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Пенсия тайинлашда иш хақининг максимал чегараси оширилмоқда
21.07.2022 17:32,  
422

«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги Фармони 2-бандига мувофиқ, 2023 йилнинг 1 январидан пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдорини пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг ўн баробаридан ўн икки баробаригача оширилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган.

Ушбу Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилган:

2023 йилдан бошлаб фуқароларга пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун инобатга олинадиган ўртача ойлик иш ҳақини пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг

12 бараваридан ортиқ бўлмаган (3 888 000 сўм) миқдордаги ўртача ойлик иш ҳақидан ҳисобга олиш.

Маълумот учун: Амалдаги қонунчиликка мувофиқ пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг ўн бараваридан ортиқ бўлмаган (3 240 000 сўм) миқдордаги ўртача ойлик иш ҳақи олинади.

Натижада 352 минг нафар фуқаронинг пенсия миқдори қайта ҳисоб-китоб қилиниб, ўртача ойлик пенсия миқдори 400 минг сўмгача ошади. Хусусан,

304 минг нафар ёшга доир пенсиялар;
25,2 минг нафар ногиронлиги бўлган шахслар;
23 минг нафар боқувчисини йўқотганлар.

Шуни таъкидлаш лозимки, пенсияни ҳисоблашда инобатга олинадиган иш ҳақи чегараси 3-маротабаоширилмоқда. Яъни, 1994 йил 1 июндан кучга кирган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун инобатга олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг юқори чегараси пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 7 баравари миқдорида белгиланган, кейинчалик ушбу миқдор 2007 йил 1 октябрдан 8 бараварга, 2019 йил 1 январдан 10 бараварга кўтарилган.

Қонун лойиҳасига мувофиқ кўзда тутилган тадбирларни амалга оширишда Пенсия жамғармасидан йилига қўшимча равишда 1,5 трлн. сўмдан ортиқ маблағ ажратилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан