Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Пенсия тайинлашда талаб қилинадиган айрим ҳужжатлар бекор қилинди
31.01.2020 10:40,  
2993

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, 2020 йил 1 январдан давлат органлари ва ташкилотлари томонидан 28 турдаги ҳужжатлар талаб қилиниши бекор қилинди.

Шу жумладан Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари томонидан қуйидаги 6 та ҳужжатлар талаб қилинмайди. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси матбуот хизмати хабар қилди.

1. Турар жойда яшовчи шахслар кўрсатилган ҳолда маълумотнома;

2. Оила аъзоларининг пенсионер билан у вафот этган кунигача биргаликда яшаб турганлиги ҳолатини тасдиқловчи маълумотнома;

3. Қарамоғида меҳнатга лаёқатсиз оила аъзолари борлигини тасдиқловчи маълумотнома;

4. Вафот этган боқувчининг қарамоғидаги оила аъзолари таркиби тўғрисидаги маълумотнома;

5. Шахсий ёрдамчи хўжалигида қорамол мавжудлиги ёки қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг бошқа турларини етиштириш билан бандлиги тўғрисида маълумотнома;

6. Дафн ўтказилганлиги ҳолатини тасдиқлаш учун маълумотнома.

Фуқароларга яратилаётган бу каби қулайликлар уларнинг ортиқча оворагарчилигини олдини олиб, давлат органларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан