Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Пенсия тизимида янги нафақа ва янги хизмат тури жорий этилди
21.04.2022 12:34,  
569

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонларига асосан 2022 йил 1 апрелдан бошлаб ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойда 500 000 сўм миқдорида нафақа тўлови жорий этилди.

Бунда ўзгалар парваришига муҳтож болалар тўғрисидаги маълумотларни Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги Пенсия жамғармасининг ахборот тизимига электрон тарзда тақдим этиб боради.

Ушбу парваришлаш нафақаси фуқароларнинг Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) га қилган мурожаатлари асосида буджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан мавжуд бўлган электрон маълумотларга асосан тайинланади ва тўланади.

Шу билан бирга, бугунги кунда Пенсия жамғармаси томонидан Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали 8 турдаги ижтимоий нафақалар тайинлаш учун ариза бериш, 3 турдаги пенсия (нафақа) ҳақида маълумот олиш ҳамда Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати, ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари жойлашган биноларининг йўналишли (локация) манзилларини олиш тизими амалиётга жорий этилди.

Бу орқали фуқаролар учун бир қатор қулайликлар яратилди:

Давлат хизматларидан фойдаланиш хафтанинг исталган куни ва исталган вақтида ЯИДХП орқали мурожаат этишлари мумкин.

Давлат хизматлари кўрсатиш ёки рад этиш 5 сонияда амалга оширилади.

Давлат хизматлари кўрсатилишида Пенсия жамғармаси ходимлари иштирок этмайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан