Пентагон НУЖлар акс этган учта видеоёзувни расман ошкор қилди

Пентагон НУЖлар акс этган учта видеоёзувни расман ошкор қилди

АҚШ Мудофа вазирлиги ўзга сайёраликларнинг учувчи жисмлари акс эттирилган ўзининг махфий видеолавҳалариини ошкор қилди. Видеоёзувларнинг ҳаққоний эканлигини мазкур давлат ташкилоти расман тасдиқланди.

Пентагон расмий сайтида АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари томонидан илгари суратга олинган видеолар эълон қилинди.

Улардан бири 2004 йилнинг ноябрида, иккитаси эса 2015 йилнинг январида «жонли» суратга олинган лавҳалардир.

Видеоёзувларда қайд этилган объектлар ҳозиргача расман «номаълум» дея ҳисобланмоқда.