Пентагон: Украина ҳарбийларига Америка гаубицаларидан фойдаланишни ўргатиш бошланади

Пентагон: Украина ҳарбийларига Америка гаубицаларидан фойдаланишни ўргатиш бошланади

АҚШ Мудофаа вазирлигининг юқори мартабали мулозимининг айтишича, яқин кунларда америкалик инструкторлар украиналик ҳарбийларга гаубица артиллерия тизимларидан фойдаланишни ўргата бошлайди.
 
Тренинг Украинадан ташқарида бўлиб ўтади, шундан сўнг курсни тамомлаганлар ўз ватанларига қайтиб, у ерда бошқаларни ўқитишлари мумкин бўлади.
 
Пентагон матбуот котиби, шунингдек, Россия қўшинлари Украина шарқида янги ҳужум учун шарт-шароит тайёрлаётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, сўнгги кунларда Россия Украинага 11 та зарба берувчи тузилмани ўтказиб, уларнинг сонини 76 тага етказган (Украина жануби ва шарқида).
 
Бундан ташқари:

— АҚШ Мудофаа вазирлиги ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган, кейинчалик чўкиб кетган "Москва" крейсерининг шикастлангани тасвирланган суратларни тасдиқлай олмади. Аммо департамент ҳозирча бунга эътироз билдира олмайди;
 
— Қўшма Штатлар ҳали ҳам Мариуполнинг йиқилмаганига ишонади, лекин агар Россия армияси уни қўлга киритса, унда бу қўшинлар Донбассга юборилади;
 
— Президент Байден Украинага мудофаа учун қўшимча 800 миллион доллар ёрдам беришини эълон қилгач, Киевга тўртта қурол партияси юборилди. Яқин кунларда яна бир партия юборилиши кутилмоқда.