Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Pepsi Россияда маҳсулотларини ишлаб чиқаришни тўхтатди
21.09.2022 11:43,  
8

Март ойида “PepsiCo” корпорацияси Россияда “PepsiCola”, “7Up”, “Mirinda” ва бошқа ичимликлар ишлаб чиқаришни ва сотишни тўхтатиб қўйганди.

Бироқ сут маҳсулотлари ва болалар овқатлари каби зарурий маҳсулотларни сотишда давом эттиришини айтганди.

Энди эса компания Россияда маҳсулотларини ишлаб чиқаришни бутунлай тўхтатди, дея хабар берди “Reuters”.

Агентлик журналистлари июль ва август ойларида Москва ва ундан ташқарида ўнлаб гипермаркет, савдо дўконлари ва спорт залларига ташриф буюришиб, Россияда ишлаб чиқарилган “Pepsi” ичимликларини топишганди.

Ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг охирги санаси 17 август эди.

“Reuters” компанияга сўров юборди ва унга жавобан компания Россияда ишлаб чиқаришни аллақачон тўхтатганини маълум қилган.

"Россияда газланган ичимликлар учун концентратлар захиралари тугаб қолгани сабаб, ишлаб чиқариш тўхтатилди", — деди PepsiCo" вакили.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан