Перуда коронавирусга чалинганлар сони 300 мингдан ошди

Перуда коронавирусга чалинганлар сони 300 мингдан ошди

Перуда коронавирус билан касалланганлар сони 300 минг кишидан ошди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб РИА Новости хабар бермоқда. 

"5 июль куни соат 00.00 ҳолатига кўра маълумотлар бўйича 302 718 та ҳолат ижобий, 1 480 128 та ҳолат салбий бўлган. COVID-19 учун 1 782 846 киши тест топширган (тест топширганларнинг 17 %ида вирус аниқланяпти - sof.uz)", - дейилади ССВ баёнотида.

Ҳозирги кунда 11 302 киши касалхонага ётқизилган, улардан 1 227 киши сунъий нафас олдириш аппаратига уланган ҳолда даволанмоқда. 

Мамлакатда 10 589 киши коронавирусдан вафот этди.

Аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Лотин Америкасини дунё бўйича коронавируснинг янги ўчоғи деб эълон қилган эди. Минтақадаги тўртта давлат - Бразилия, Перу, Чили, Мексиканинг ҳар бирида коронавирусга чалиниш ҳолатлари 250 мингдан ошади.

Мавзуга доир: Жанубий Америка коронавируснинг янги марказига айланмоқда

Мавзуга доир: Бразилияда коронавирус қурбонлари сони 60 мингга етди