Перуда улкан мушук топилди

Перуда улкан мушук топилди

Фото: gob.pe

Археологлар Перу жанубидаги Наска платосида қазиш ишлари пайтида улкан қиёфадаги мушукни топди. Геоглифнинг узунлиги 37 метр, унинг ёши 2 минг йилдан ошди, деб хабар қилмоқда BBC.

Тасвирга қараганда, мушук чап томонида тоғ ёнбағрида "ётади".

Перу Маданият вазирлигининг хабар беришича, чизма кузатув майдончасини тиклаш ишлари пайтида топилган ва табиий эрозия туфайли хавф остида бўлган.

Фото: gob.pe

 

Услубий хусусиятларига кўра, расм Паракас даврининг охирига тўғри келади, ўша пайтда мушукларнинг тасвирлари маҳаллий маданиятда жуда машҳур бўлган. Бу Наска платосининг энг қадимги расмига айланди, уларнинг аксарияти милоддан аввалги 100-200 йилларга тўғри келади.

Наска геоглифлари ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган. Бир неча ўн километрга чўзилган платода одамлар, ҳайвонлар, ўсимликлар ва турли геометрик шаклларнинг улкан тасвирларини кўриш мумкин.