Бундан буён кўпқаватли уйларнинг балконида кабоб пишириш ва сигарет чекиш мумкин эмас

Бундан буён кўпқаватли уйларнинг балконида кабоб пишириш ва сигарет чекиш мумкин эмас

Россия ҳукумати ёнғинга қарши қоидалар ўзгарганини тасдиқлади. Бунга кўра кўпқаватли уйлар, меҳмонхона ва ётоқхоналарнинг пешайвонларида (балкон) очиқ оловдан фойдаланиш тақиқланди. Бу ҳақда айни ўзгаришлар ташаббускори бўлган Россия ФВВ матубот хизмати пайшанба куни ТАССга хабар берди.

“Россия ҳукумати ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қаратилган бир қатор ўзгаришларни тасдиқлади. Энди хонадонларнинг пешайвонларида, ётоқхоналарнинг яшаш хоналарида ва меҳмонхоналар ичида очиқ оловдан фойдаланиш қонунан тақиқланди”, деди агентлик суҳбатдоши. Шундай қилиб, россияликлар пешайвонда кабоб пишира олмайди, гулхан ёқиши ва чекиши ҳам мумкин эмас.

Ёнғинга қарши янги қоида 1 октябрдан кучга киради.