Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Петербургда Ўзбекистон фуқаролари учун «Ишга марҳамат» мослашув маркази очилди
30.09.2020 16:13,  
197

Россияда бўлиб турган Бош вазир маслаҳатчиси Меҳриддин Хайриддинов раҳбарлигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистон фуқаролари учун «Ишга марҳамат» мослашув марказининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Марказни очиш масаласи Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси, Ўзбекистон Бош консулхонаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи меҳнат масалалари бўйича агентликнинг Россиядаги ваколатхонаси томонидан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 17 август куни ташқи меҳнат миграция масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида берган топшириқларини бажариш доирасида ишлаб чиқилди.

Марказнинг асосий вазифалари Россия Федерациясида меҳнат фаолиятини олиб бораётган Ўзбекистон фуқароларига ушбу мамлакатга мослашиши учун ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш, тил бўйича ўқув дастурлари ташкиллаштириш, турли тадбирлар (семинарлар, тушунтириш ишлари, маърузалар ва б.) ўтказишдан иборатдир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан