Pfizer вакцинасининг кучайтирувчи дозаси тақдим этилди

Pfizer вакцинасининг кучайтирувчи дозаси тақдим этилди

Pfizer Inc ва BioNTech SE томонидан ишлаб чиқилган CОVID-19 вакцинасининг кучайтирувчи дозасининг вирусга қарши самарадорлиги 95,6 фоизга тенг эканлиги исботланди.

Вакцинанинг ушбу кучайтирувчи дозаси CОVID-19'нинг "дельта" штаммига қарши самара бера олиши айтилмоқда. Бу ҳақда ўтказилган тадқиқот натижалари 21 октябрь куни эълон қилинди.

Вакцина синови давомида 16 ва ундан катта ёшдаги 10 000 иштирокчи қатнашган ва янгиланган вакцинанинг вирусдан ҳимоялаш даражаси ортгани аниқланган. Барча иштирокчилар аввалроқ Pfizer вакцинасининг икки дозаси билан эмланган бўлиб, бу сафар уларга учинчи доза юборилган.

Синов натижалари АҚШ Озиқ-овқат ва фармацевтика идораси Moderna Inc (MRNA.O) ва Johnson & Johnson (JNJ.N) компанияларининг CОVID-19 вакциналарининг навбатдаги дозалари тасдиқлаганидан бир кун ўтиб эълон қилинди.

— Синов қатнашчиларида ҳеч қандай салбий ҳолатлар қайд этилмади, бу фақат инфекциядан мустаҳкам ҳимояланишни таъминлади, — деди компаниянинг расмий вакили.

Тадқиқот натижалари эълон қилингач, Pfizer акцияларининг қиймати 0,45 фоизга ошган.