Маъмуржон Азизов иши яхшилик билан тугади. Тошкентда пикет ўтказишга ҳожат қолмади. Бугун Маъмуржон амаки Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев билан учрашди. Суҳбат тафсилотларини бизга гапириб ва ёзиб берди.
Асосийси, Ғаниев арзгўйларни эшитган, фуқаролар катта зарар кўрганини эътироф қилган ва қонуний ҳал этилишига ваъда берган. Вилоят миқёсида ишчи гуруҳ ҳам тузилган (таркиби расмда).
Расмда Маъмуржон Азизовнинг Тошкентда пикет ўтказиш ҳақидаги хати, сўнгра у вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев билан учрашгани ва тузилган ишчи гуруҳ таркиби келтирилган. Буларнинг барчаси сўнгги уч кунда содир бўлди.
Sof.uz воқеалар ривожини кузатишда давом этади.