Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Sof.uzда муаммоси ёритилган фарғоналик Маъмуржон Азизов ноябрда Тошкентда якка пикет ўтказмоқчи
31.10.2019 20:46,  
698

Ўтган йили ноябр ойида сайтимизда “Фарғоналик ўндан ортиқ прокурор нега саккиз йилдан бери бир жиноят ишини беркитиб келмоқда? (видео)” сарлавҳали хабар берилган эди. Унда Фарғонанинг Бағдодида яшовчи фуқаро Маъмуржон Азизов муаммоси ёритилган.

Хабарнинг қисқача мазмуни: сохта ҳужжатлар асосида қонунларни четлаб ўтиб беш юз киши ишловчи корхонани асл баҳосидан етмиш баробар арзонга сотиб олган мансабдорларнинг қилмишлари ва бу борада хулоса аллақачон берилганига қарамасдан прокурорлар мутлақо эътиборсиз қолдираётганлигидир (батафсил ўқинг).

Маъмуржон Азизов иши Sof.uzдан ташқари Fayzbog.Uz ва ВВС Ўзбек манбаларида ҳам ёритилди. Унинг бизга ёзган охирги мактубига қараганда шу йилнинг май ойида прокурорлар уни яна алдаган. Шу боис у энди ноябр ойининг бешинчи кунида Тошкент шаҳрида норозилик пикетини ўтказмоқчи.

Маъмуржон ака Sof.uz билан суҳбатда пикет ўтказишидан мақсад прокурорлар очиқ-ойдин кўриниб турган ишни ёпти-ёпти қилаётганига давлат эътиборини қаратиш эканлигини айтди.

“Биз прокуратура органларига умуман ишонмаймиз. Шунинг учун бизнинг талабимиз комиссия тузилиб, бу прокурорлар давлат мулкини талон-торож қилиш жиноятини ёпиб келаётганлигига қонуний чора кўришни талаб қиламиз ва биз давлат корхонасига уйимизни қуриб бериш учун берган пулларимизга уйимизни қуриб беришини ва қарзга берган қурилиш материалларимизни қайтариб беришини талаб қиламиз”, деб ёзган у хатда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан