Тошкент вилояти Пискент туманида халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари 12-сессияси бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилишича, сессияда Рихсиев Раҳимжон Миркадирович Пискент тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Р.Рихсиев меҳнат фаолияти давомида иқтисодиёт ва бошқарув тизимида бир қатор вазифаларда фаолият юритган.
Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Раҳимжон Рихсиев Тошкент вилояти ҳокимининг ёрдамчиси лавозимида фаолият кўрсатган.
Шунингдек, сессияда Пискент тумани прокурори, ички ишлар бўлими бошлиғи, солиқ инспекцияси бошлиғи ҳам лавозимидан озод этилиб, янги таркибда иш бошлаган сектор раҳбарлари таништирилди.
Пискент туманининг янги «тўртлиги» билан танишинг: